Фарғона туманида танишини номига кредит олиб, ўз вақтида тўламай, алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона тумани. 2020 йилнинг апрелъ ойида Х.У. таниши А.Ж. исмли аёлнинг ишончига кириб, номига тегишли банкдан 30.000.000 сўмлик ўн икки бош қўйларни имтиёзли кредит асосида олиб, белгиланган муддатда кредит тўловларини тўлиб боришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган қўйларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати