Фарғона туманида бир гуруҳ шахслар талончилик содир қилишди
Фарғона тумани. 24 май куни А.А., Н.С. ва Ў.Н.лар гуруҳ бўлиб, фуқаро М.Э билан ўзаро гап талашиб жанжаллашиб, А.А. ва Ў.Н.лар фуқаро М.Э.нинг чап қулоқ қисмига уриб, нарҳи 400.000 сўмлик бир дона “Hanur” русумли телефон аппарати ва 100 АҚШ долларини талончилик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Н.С., А.А. ва Ў.Н.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.А. ва Ў.Н.ларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати