5 Июл 2021 йил 393

Фарғона туманида бир бош қорамолни ўғирлаган шахс фош бўлди

Фарғона тумани. 29 июнь куни Х.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 28 июнь кунидан 29 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Хонқиз МФЙ ҳудудида жойлашган дала майдонида қаровсиз қолдирилган нарҳи 7.000.000 сўмлик бир бош қорамолини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ж.Ж. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech