Фарғона туманида автомобиль ювиш шаҳобчасида ўғирлик содир бўлди
Фарғона тумани. 21 май куни Турмуш кўчасида яшовчи фуқаро З.Н. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу кўчада жойлашган автомобилларни ювиш шаҳобчасига номаълум шахс дераза орқали ғайриқонуний равишда кириб, нарҳи 7.000.000 сўмлик “EDON” МР1840 русумли автомобиль ювиш ускунасини ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Т.Ж. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати