Фарғона туманида автомашиналарни ювиш ускунасини алдов йўли билан қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди
Фарғона тумани. 2021 йил апрель ойида У.Ш. таниши Х.Х.нинг ишончига кириб, нарҳи 2.000.000 сўмлик икки дона автомашиналарни ювиш ускунасини вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб бериш шарти билан беш кун муддатда ижарага олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган ускуналарни бошқа шахсларга сотиб юбориб, қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжарига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати