14 Апрел 2020 йил
615
Фарғона туманида ҳайдовчи тўқнашув содир этди
Фарғона тумани. 01 апрель куни Б.А. бошқарувида бўлган “Nexia-2” русумли автомашинада Ҳонқиз м.ф.й ҳудудида кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда кетаётган А.З. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган. Оқибатда “Damas” ҳайдовчиси А.З. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Қоидаларни бузиш орқали ўзингиз ва бошқалар ҳаётига зомин бўлишингиз, уларни соғлиғига ёки мулкига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати