Фарғона туманида 7 туп “каннабис” ўсимликлари парваришланиши жиноят иши очилишига сабаб бўлди
Фарғона тумани. 04 август куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Аввал МФЙ ҳудудида яшовчи Т.Ф.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 7 туп “каннабис” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантиради.
Тақиқланган экинларни экманг, уларни етиштирманг, ёввойи ҳолда чиққан бундай экинларни йўқ қилинг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати