17 Сентябр 2020 йил 312

Фарғона туманида 5.000 АҚШ доллари эвазига уй-жой қуриши учун ер олиб бераман деб танишини алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона тумани. 2018 йилнинг март ойида фуқаро К.А. таниши Ю.А.нинг ишончига кириб, 5.000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали Дўстлик МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги ер майдонидан уй-жой қуриши учун ер ажратилишида ёрдам беришини айтиб, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech