18 Август 2020 йил
484
Фарғона туманида 44 бош қўйларни 63.800.000 сўмга сотиб олиб, пулларини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона тумани. 2020 йилнинг 10 февраль куни Т.М. Миндонобод МФЙ ҳудудида таниши Х.И.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган умумий нархи 63.800.000 сўмлик 44 бош қўйларни сотиб олишга келишиб, эртаси куни пулларини беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган қўйларни бошқа шахсга сотиб юбориб пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси фуқароларни ҳушёр бўлишларини, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати