26 Март 2021 йил 351

Фарғона шаҳрида “оғуфуруш” қўлга тушди

Фарғона шаҳри. 24 март куни ўтказилган тезкор тадбири давомида, С.Рахимов кўчасида яшовчи Т.Б. “героин” гиёҳвандлик моддасини Матрудий кўчасида яшовчи Ш.Ф.нинг яшаш хонадонида 250.000 сўм эвазига сотган вақтида, далилий ашё билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech