Фарғона шаҳридаги чойхоналарнинг бирида уяли телефон аппарати ўғирланди
Фарғона шаҳри. 22 июнь куни М.Н. ИИБга мурожаат қилиб, унда 21 июнь куни номаълум шахс Мурувват кўчасида жойлашган чойхонадаги стол устида қаровсиз қолдирган нарҳи 1.000.000 сўмлик “РедМИ-6” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.Д. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати