Фарғона шаҳридаги автомашина ювиш шаҳобчасида йўқотилган уяли телефон аппарати топилди
Фарғона шаҳри. 14 февраль куни Э.Ж. ИИБга мурожаат қилиб, унда 11 февраль куни С.Темур кўчасида жойлашган автомашина ювиш шаҳобчасида нархи 2.200.000 сўмлик “Samsung А20” русумли уяли телефон аппаратини эҳтиётсизлиги оқибатида йўқотиб қўйганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.М. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати