11 Июн 2020 йил 1623

Фарғона шаҳрида жойлашган иссиқхонада “оғу” яширинганлиги аниқланди

Фарғона шаҳри.08 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида С.А.га тегишли бўлган Кимёгарлар кўчасида жойлашган иссиқхона кўздан кечирилганда, иссиқхонада 15 туп “каннабис” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, ушбу иссиқхонадаги сейфда 3 дона елим идишда ҳамда 1 литр ҳажмли шиша идишда келгусида ўтказиш мақсадида қуритилган ҳолатда “Марихуанна” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, С.А.га нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.  

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech