17 Март 2021 йил 374

Фарғона шаҳрида жарималарсиз автомашинани олиб чиқишни ваъда қилган шахс 1.100.000 сўм пулларни олган вақтида қўлга олинди

Фарғона шаҳар. Жорий йилнинг 8 март куни Т.О. Фарғона вилояти ИИБга мурожаат қилиб, унда фуқаро Д.М. ЙПХ инспекторлари билан алоқаси яхшилигини жияни Ж.А.нинг “Дамас” русумли автомашинасини жарима майдонидан олиб чиқишни ваъда қилиб, агарда паспорт нусха билан 1.100.000 сўм миқдоридаги пулларни унга берса, автомашинани жарима майдонидан чиқариб бериш учун рухсатнома олиб беришини, ҳеч қандай жарима тўламаслигини, тузилган маъмурий баённома билан боғлиқ барча масалаларни ўзи ҳал қилиб беришини айтганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Т.О. Д.Мга 1.100.000 сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилди.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech