28 Декабр 2020 йил 523

Фарғона шаҳрида вояга етмаган шахс бошқарувидаги “LACETTI” деворга урилиши оқибатида синфдоши вафот этди

Фарғона шаҳри. 26 декабрь куни вояга етмаган шахс З.М. “LACETTI” русумли автомашинасини Фарғона кўчасида бошқариб кетаётиб, автомашинани бошқарувини йўқотиб, Фарғона кўчасидаги хонадонни деворига урилиши оқибатида, автомашинада бўлган синфдоши М.Ш. исмли қиз ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, хайдовчи З.М. тан жароҳат билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. 


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech