15 Апрел 2021 йил 322

Фарғона шаҳрида вояга етмаган боланинг уяли телефон аппаратини тортиб олган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳри. 13 апрель куни С.С. А.Навоий кўчасида жойлашган савдо дўкони олдида вояга етмаган А.А.нинг қўлида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик  “Iphone 7” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми “в” (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech