Фарғона шаҳрида велосипед ўғирлаган шахс қамоққа олинди
Фарғона шаҳри. 12 июнь куни Тарона кўчасида яшовчи фуқаро Х.У. ИИБга мурожаат қилиб, шу куни номаълум шахс яшаш хонадони олдидаги панжарага темир сим билан боғланган “COMFOPT” номли нархи 1.800.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни П.А. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш ” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати