3 Июл 2021 йил 489

Фарғона шаҳрида қувватлаш учун қўйилган уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳри. 11 июнь куни Х.М. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Юксалиш кўчасида жойлашган РШТЁИМФФнинг кутиш залига қувватлаш учун қўйган нарҳи 1.400.000 сўмлик “Samsung А10” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.Ф. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech