4 Июл 2020 йил 337

Фарғона шаҳрида уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳри. 26 июнь куни Сой бўйи МФЙ ҳудудида яшовчи М.Г. Бозор йўли кўчасида жойлашган “Деҳқон бозори”даги сабзовот маҳсулотлари растаси устида Б.А.ни қаровсиз қолдирган 1.000.000 сўм пуллари ва нархи 900.000 сўм “MI 5” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

 
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech