28 Июл 2021 йил 366

Фарғона шаҳрида ўғирлик жиноятини содир қилган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳри. 20 июль куни Қўқон кўчасида яшовчи Қ.М. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 июль кунидан 20 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига дераза орқали ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидан нархи 3.000.000 сўмлик русумли ноутбукини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Э.Р содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech