Фарғона шаҳрида ўғирлик жиноятини содир қилган шахс аниқланди
Фарғона шаҳри. 07 май куни фуқаро Қ.М. ИИБга мурожаат қилиб, 2020 йил 27 апрель кунидан 05 май кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Марғилонсой кўчасида жойлашган қурилиш ишлари тугалланмаган бинога ғайриқонуний равишда кириб, у ерда бўлган 1 дона нархи 7.000 АҚШ доллари миқдоридаги бетон ғишт ишлаб чиқариш дастгоҳини ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Р.М. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати