Фарғона шаҳрида "уддабурон"га жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 2020 йилнинг 09 октябрь куни фуқаро С.K. таниши У.М.нинг ишончига кириб, танишлари орқали банкдан кредит олиб беришини айтиб, жабрланувчининг турмуш ўртоғи Г.У. исмли аёл ва келинойиси М.А.ларнинг фуқаролик паспорти ва пластик карталарини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган фуқаролик паспортларидан фойдаланган ҳолда кредит савдо дўконидан У.М.нинг номига 2 дона телефон аппарати, жабрланувчининг турмуш ўртоғи Г.У. исмли аёлнинг номига 8.839.000 сўм, келин опаси М.А.нинг номига 7.034.000 сўм миқдорида кредит маблағи олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати