26 Ноябр 2020 йил 337

Фарғона шаҳрида тўрт нафар фуқарога имтиёзли кредит олиб бераман деб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳри. 2018 йилдан 2020 йилнинг шу кунига қадар С.Б. фуқаро А.Ж. Х.О. Ю.И. ва М.Х.ларнинг ишончига кириб, танишлари орқали имтиёзли кредит олиб беришини айтиб, 7000 АҚШ доллар миқдориги пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech