8 Октябр 2020 йил
376
Фарғона шаҳрида Туркия давлатидан пластик труба ишлаб чиқарувчи дастгоҳ олиб келишни ваъда қилган шахс жавобгарликка тортилди
Фарғона шаҳри. 2018 йилнинг апрель ойида Ю.А. таниши Ғ.Э.нинг ишончига кириб, 63.000 АҚШ доллари ва 100.000.000 сўм эвазига Туркия давлатидан пластик труба ишлаб чиқарувчи дастгоҳ олиб келиб беришини айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати