Фарғона шаҳрида фуқарога Тошкент шаҳридан кўп қаватли уйлардан хонадон олиб бераман, деб алдаган шахс қамоққа олинди
Фарғона шаҳри. 09 октябрь куни фуқаро Т.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2019 йилнинг октябрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, танишлари орқали 20.000 АҚШ доллари пуллар эвазига Тошкент шаҳридан янгитдан қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон олиб беришини айтиб, пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни П.Ю. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати