Фарғона шаҳрида тилла тақинчоқларни ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 03 июнь куни Қўқон кўчасида яшовчи фуқаро К.Н. ИИБга мурожаат қилиб, унда 30 май куни хонадонига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасида бўлган умумий нархи 1.500.000 сўмлик 3 дона тилла узук ва 1 жуфт тилла сирғани ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни С.Д. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати