19 Сентябр 2020 йил
324
Фарғона шаҳрида телефон аппаратини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 16 август куни фуқаро С.Ш. истироҳат боғида М.С.нинг ишончига кириб, нархи 1.400.000 сўмлик “Samsung А20” русумли телефон аппаратидан фойдаланиб, сўнг қайтариб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан қўлга киритган телефон аппаратни бошқа шахсга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати