Фарғона шаҳрида телефон аппаратига “оғу” яширган шахс аниқланди
Фарғона шаҳри. 18 июнь куни тезкор тадбир давомида Х.Э.ни ёни холислар иштирокида текширилганда эгнидаги шимининг чўнтагида бўлган “Samsung” русумли телефон аппаратининг ғилофига маҳкамланган ҳолатда “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати