19 Январ 2021 йил 365

Фарғона туманида танишларини номига 100.000.000 сўм кредит олиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона тумани. 2020 йилнинг 17 апрель куни фуқаро М.Қ. танишлари Ж.А., .А.Д. М.О.,  М.А., ва А.Қ.ларнинг ишончига кириб, уларга банкдан кредит олиб беришини айтиб, уларнинг номига банкдан 100.000.000 сўм миқдорида кредит пулларини расмийлаштириб олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech