15 Июл 2020 йил 383

Фарғона шаҳрида танишининг номига банкдан кредит олган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳри. 2020 йилнинг январь ойида фуқаро М.С. таниши Т.Ш.нинг ишончини суистеъмол қилиш йўли билан номига банкдан 22.500.000 сўм кредит расмийлаштириб, белгиланган муддатда кредит тўловини амалга оширишини айтиб, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech