Фарғона шаҳрида танишини телефон аппаратини фойдаланиш учун олиб, бошқа фуқарога сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 07 июль куни А.Х. шаҳар марказида таниши Қ.К.нинг ишончига кириб, нархи 1.000.000 сўмлик “Rеdmi-8” русумли уяли телефон аппаратини вақтинча фойдаланиб туриш учун олиб, алдов йўли билан қўлга киритган уяли телефон аппаратини бошқа шахсга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси фуқароларни ҳушёр бўлишларини, уяли телефон аппаратларини ўзлари танимаган шахсларга бермасликларини, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати