17 Апрел 2021 йил 328

Фарғона шаҳрида танишини чув туширган шахслар жавобгарликка тортилди

Фарғона шаҳри. 2020 йилнинг февраль ойида Қ.А. ва А.Қ.лар бир гуруҳ бўлиб, таниши Х.З.нинг ишончига кириб, 52.000 АҚШ доллар эвазига икки дона “Жентра”, икки дона “Спарк” ва “Матиз” русумли автомашиналарни олиб келиб бериши ва 7.200 АҚШ доллар эвазига Фарғона шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирини олиб беришини айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармаганлиги сабабли алдов йўли билан қўлга киритган пуллардан 31.500 АҚШ доллар миқдорини қайтариб бериб, қолган 27.700 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech