16 Июн 2021 йил 395

Фарғона шаҳрида танишига “Spark” автомашинасини сотиб номига расмийлаштирмай алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳри. 2020 йилнинг февраль ойида Т.Б. таниши М.А.нинг ишончига кириб, 48.938.000 сўм миқдорида кредит тўлови бўлган “Spark” русумли автомашинани 43.000.000 сўм эвазига сотиб, автомашинани кредит тўловини амалга ошириб номига расмийлаштириб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech