15 Январ 2021 йил
305
Фарғона шаҳрида талончилик жиноятини содир қилиб, терговдан яширинган шахс қўлга олинди
13 январь куни Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ходимлари Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисмида (талончилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Н.О.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати