28 Август 2020 йил 321

Фарғона шаҳрида талончилик жиноятини содир этиб, терговдан яшириниб юрган шахс қўлга олинди

26 август куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Жиноят кодексининг 166-моддаси 4 қисмида (талончилик) кўрсатилган жиноятларни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Т.М.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech