5 Октябр 2020 йил 407

Фарғона шаҳрида талончилик жиноятини содир этган шахслар қўлга олинди

Фарғона шаҳри. 23 сентябрь куни фуқаро Т.Т. ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 сентябрь куни соат 17:00 ларда, номаълум шахслар гуруҳ бўлиб, “Nexia” русумли автомашинасига йўловчи сифатида чиқариб, қўлида бўлган нархи 1.800.000 сўмлик “Redmi” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни И.К. ва М.Ш.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлариолиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech