Фарғона шаҳрида талончиларнинг мақсади амалга ошмади
Фарғона шаҳри. 08 май куни Ахиллик кўчасида яшовчи А.Н. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс яшаш хонадонининг кириш эшиги олдида қўлида бўлган нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung” русумли уяли телефон аппаратини қўлидан тортиб олмоқчи бўлган вақтда турмуш ўртоғи А.А. гумонланувчини ҳаракатларини сезиб қолганлиги сабабли гумонланувчи ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда жиноий ҳаракатларини якунига етказа олмасдан, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А. ва Ж.Р.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати