11 Май 2021 йил 484

Фарғона шаҳрида талончилар қўлга олинди

Фарғона шаҳри. 09 май куни М.А. ва Р.Ж.лар бир гуруҳ бўлиб, Бозор боши кўчасида пиёда кетаётган Қ.Г. исмли аёлнинг қўлидаги аёллар сумкаси ва сумка ичида бўлган нархи 800.000 сўмлик “Samsung J2” русумли уяли телефон аппарати, 377.000 сўм пуллари ва фуқаролик паспортини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech