2 Июн 2021 йил
470
Фарғона шаҳрида тадбиркорликни баҳона қилиб, танишини чув туширган шахс жавобгарликка тортилди
Фарғона шаҳри. 2019 йилнинг август ойида Х.Б. таниши А.Б.нинг ишончига кириб, биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, кўрилган фойдани тенг тақсимлашини айтиб, харажатлар учун 5.535 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати