26 Июл 2021 йил 330

Фарғона шаҳрида спорт анжомларини сотиб олиб пулларини бермаган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳри. 2020 йилнинг апрель ойида Б.М. исмли аёл Ў.Ш. исмли аёлнинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган нарҳи 34.000.000 сўмлик спорт анжомларини сотиб олишга келишиб, пулларини бир ой муддат ичида беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган спорт анжомларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлми томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech