Фарғона шаҳрида “Spark” русумли автомашина салонидан 12.700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўғирлаган шахс қамоққа олинди
Фарғона шаҳри. 18 июнь куни фуқаро Д.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 17 июнь куни номаълум шахс Истироҳат кўчаси олдида қаровсиз ҳолатда қолдирилган “Spark” русумли автомашинасининг эшикларини калит танлаш йўли билан очиб, салонда бўлган 12.700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Х.Э. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати