20 Апрел 2021 йил 627

Фарғона шаҳрида “Сobalt” автомашина ҳайдовчиси уриб юборган вояга етмаган пиёда шифохонада вафот этди

Фарғона шаҳри. 18 апрель куни фуқаро Т.Д. “Сobalt” русумли автомашинасини Фарғона кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган З.А.ни уриб юбориши оқибатида, пиёда З.А. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech