19 Январ 2021 йил 360

Фарғона шаҳрида парфюмерия маҳсулотларини ўғирлаган аёл қўлга тушди

Фарғона шаҳри. 13 январь куни фуқаро М.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 13 январь куни номаълум шахс ўзига тегишли бўлган Шифокорлар кўчасида жойлашган савдо дўконидан нархи 300.000 сўмлик парфюмерия маҳсулотларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми  (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро С.Ф. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech