Фарғона шаҳрида “оғу” парваришлаб келаётган шахс аниқланди
Фарғона шаҳри. 9 июнь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Чуқур кўчасида яшовчи Р.Б.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 118 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати