6 Май 2021 йил 314

Фарғона шаҳрида “ОLХ” ижтимоий тармоғи орқали уяли телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди

 

Фарғона шаҳри. 14 апрель куни Ф.З. А.Н.нинг ишончига кириб, “ОLХ” ижтимоий тармоғи орқали сотмоқчи бўлган “Redmi-5” русумли уяли телефон аппаратини 1.000.000 сўм эвазига сотиб олишга келишиб, телефонни қабул қилиб олгандан сўнг пулларни юборишини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган уяли телефон аппаратини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.



Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech