14 Ноябр 2020 йил 345

Фарғона шаҳрида одам савдоси жиноятини содир этиб, қидирувда юрган аёл қўлга тушди

13 ноябрь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “г” банди ва 25,135-моддаси 3-қисми “г” бандида (одам савдоси) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Қ.Н. исмли аёлни  Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

 

Text to speech