Фарғона шаҳрида ноқонуний “хўроз ўйини”ни ташкил қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри.05 ноябрь куни Фарғона вилояти ИИБ ходимлари ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро М.Н.га тегишли бўлган Ёруғлик кўчасида жойлашган миллий ўйинлар учун мўлжалланган ўйингоҳда қонунга хилоф равишда хўроз уриштириш ўйинини ташкил этганлиги аниқланиб, 11 дона хўроз ва 1.034.000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати