29 Декабр 2020 йил
439
Фарғона шаҳрида “NEXIA” ҳайдовчиси уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди
Фарғона шаҳри. 26 декабрь куни фуқаро М.А. “NEXIA” русумли автомашинасини Ал-Фарғоний кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган А.Х.ни уриб юбориши оқибатида, тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати