Фарғона шаҳрида “Nexia-2” автомашинасини сотиб олиб пулларини бермади
Фарғона шаҳри. 2020 йилнинг сентябрь ойида номаълум шахс О.Б.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган “Nexia-2” русумли автомашинасини 44.000.000 сўм эвазига сотиб олишга келишиб, пулларни бир неча кунда беришини айтиб, “Nexia-2” русумли автомашинасини олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинасини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари, ушбу жиноятни С.М. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати