12 Сентябр 2020 йил 338

Фарғона шаҳрида намунали уй сотиб олмоқчи бўлган аёл 5.000 АҚШ долларига алданди

Фарғона шаҳри. 2019 йилнинг баҳор фаслида А.Х. исмли аёл таниши Г.А. исмли аёлнинг ишончига кириб, 5.000 АҚШ доллари эвазига шаҳарда қурилаётган намунали уйлардан олиб беришни айтиб, пулларни олиб берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми  “а” банди (фирибгарлик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси фуқароларни ҳушёр бўлишларини, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech